Segment.uz: post #15668 — TG.ME

Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда дарслар соат 08:00 да бошланади

2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да бошланади.

Мазкур тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил этишга қаратилган.

Telegram | Instagram | Facebook
August 27, 2026 11K 42