Segment.uz: post #15666 — TG.ME

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилгани таъкидланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар глобал масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, умумий қарашларни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Саида Мирзиёева учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтганини қайд этиб, Ван Ига илиқ ва мазмунли мулоқот учун миннатдорлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
August 27, 2026 11.3K 12