2025 йил июлидан 2026 йил июнигача бўлган даврда битирувчиларнинг республика миқёсидаги ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўмни ташкил этди.
Таълим йўналишлари кесимида ўртача даромад:
➖Ижод (спорт) йўналишлари — 6,33 млн сўм;
➖Амалий фанлар — 5,5 млн сўм;
➖Ижтимоий-гуманитар фанлар — 4,61 млн сўм;
➖Тиббиёт фанлари — 4,43 млн сўм.
Битирувчиларнинг ўртача даромади энг юқори бўлган таълим ташкилотлари:
➖С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиали — 23,4 млн сўм;
➖Тошкент шаҳридаги Инҳа университети — 12,6 млн сўм;
➖Тошкент халқаро Вестминстер университети — 12,5 млн сўм.
Бунда расмий қайд этилган даромадлар назарда тутилади. Индексни ҳисоблашда битирувчининг даромади у истиқомат қилаётган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан солиштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
