Инсон — бутун бир олам.
Вужудимиз ўрмонга ўхшайди: унда ҳам нур, ҳам соя яшайди.
Қалбимизда минглаб бўрилар, малаклар ва шайтонлар жой олган.
Қайси хиссиётга қулоқ солсак — шу нафасимизга ҳукмрон бўлади.
Агар қалбингда раҳм ва муҳаббат устун бўлса — сен Нурсан.
Аммо ғазаб ва ҳирсга қул бўлсанг — сен зулматсан.
Румий айтганидек:
“Маъдан таркибида олтин мисдан кўп бўлса, у олтин ҳисобланади.
Вужудингда қайси табиат устун бўлса, сен шу сан.”
Демак, ҳар бир нафасда ўзингни қайта яратиш имконинг бор.
Бугун қалбингдаги “Юсуф” томонини уйғот.
Шунинг учун сев, кечир, шукр қил ва нурга айлан.
3July 17, 2026 242 11