Дунё шундай жой экан. Хар томонлама мукаммал яшаш мумкин эмас бу ҳаётда. Ҳар доим нимадир кам бўлади, ҳар доим ярим колган ҳис-туйғулар қуршовида ўзини йўқотади инсон. Бойлик беради Яратган, ёнига бир хасталик қўшади. Соғлик беради, қашшоқлик заҳматига йўлиқтиради. Бу ярим дунёда бутун бахтга эришиш мумкин эмас. Ҳар бир жон ўзига яраша муаммо билан курашади. Фурсатини топган одам қачондир бахтга эришади. Эҳтимол, энг муҳими ҳаётни оғриқлар ичида ҳам яшай билишдир. Асосийси, дардга қарамай кула олиш, юрак санчиқларига қарамай табассум қилиш...
Афв эт, Аллохим...
July 16, 2026 96 5