Калбшунос: post #12691 — TG.ME

Ҳаётимизда содир бўлаётган ҳар бир воқеа, ҳар бир учрашув ва хатто айрилиқлар ҳам тақдир гиламининг бир нақшидир. Биз баъзан нақшнинг фақат тўқ, қора рангларини кўриб хафа бўламиз. Лекин Мусаввир бутун бир гўзал суратни чизаётган бўлади. Вақти келиб, сурат тайёр бўлганда, «Раҳмат Сенга Роббим, ҳаммасини шундай гўзал тартибда қилганинг учун» деб йиғлайсиз.
July 16, 2026 123 2