Ҳаммани кўнглига қараб яшашдан чарчадим…
Ҳар бир нигоҳи, ҳар бир сўзи учун ўйлаб,
ўзимни йўқотиб қўйдим.
Аммо англадим —
ҳамма рози бўлсин деб яшаш эмас,
Аллоҳ рози бўлсин деб яшаш керак экан.
Чунки инсон розилиги — бир лаҳзали,
Аллоҳ розилиги эса — абадий.
Биласизку..
Ота-она розилиги — Аллоҳ розилиги билан ёнма-ён туради.
Уларнинг дуоси — дунёдаги энг соф соябон.
Қолган одамлар, уларнинг гапи,
уларнинг ҳукми — шунчаки келади ва кетади.
Сиз эса, кўнглингизни тинч сақланг,
ниятингизни пок тутинг, шукр билан тонгни бошланг.
Бошқаларнинг сўзидан эмас,
Аллоҳнинг назаридан чиқмасликка интилиш —
энг гўзал ҳаётдир.
Бугун ҳам қалбингизда шукр, лабингизда зикр,
онангиз дуосида барака,
Аллоҳ розилигида тинчлик билан ўтсин...
July 15, 2026 137 6