Калбшунос: post #12687 — TG.ME

Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чиндан ҳам сени яхши кўрадими? деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан.

Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим. Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим.

Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Кейин амалларимни текширишни бошладим.

Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда У Зотнинг «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» деган сўзи эсимга тушди.

Ана шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушуниб, шояд Аллоҳ мени ҳам севса деган илинжда «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) деб пичирлай бошладим.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ
July 15, 2026 172 3