Бировнинг ҳаққини еб, хотиржам юрган инсон ўйламасин — бунинг жазоси йўқ, деб.
Дунёда инсонлардан яшириш мумкин бўлган нарсалар бордир, аммо Аллоҳдан ҳеч нарса махфий эмас.
Бировнинг ҳаққи — моли, меҳнати, обрўси ёки кўнгли бўладими — Аллоҳ таоло уни зое қилмайди. Агар ҳақ эгаси бу дунёда ололмаса, Қиёмат куни албатта олади.
Қарзини узишга қодир бўла туриб уни чўзган, одамларнинг ҳаққини менсимаган инсон билиб қўйсин: ҳақ эгасининг кўз ёши ва дуоси Аллоҳнинг даргоҳида беҳуда кетмайди.
Аллоҳнинг раҳмати кенг, аммо Унинг адолати ҳам мукаммалдир.
Шунинг учун бировнинг ҳаққи зиммамизда қолган бўлса, кеч бўлмасидан уни қайтаришга шошилайлик. Чунки Аллоҳ ҳузурига бандаларнинг ҳаққи билан бориш — энг оғир ҳисоблардан биридир.
Аллоҳ барчамизни бировнинг ҳаққидан сақласин ва зиммамиздаги ҳақларни адо этишни насиб қилсин. Омин. 🤲
July 14, 2026 95 3