Академияда назариядан кўра амалиётга яқинлаштирилган таълимга алоҳида эътибор берилмоқда.
8 та симуляцион хонада 50 дан ортиқ йўналиш бўйича рақамли ва симуляцион таълим йўлга қўйилиб, 100 дан зиёд тиббий амалиёт бўйича халқаро стандартлар асосида тайёргарлик кўриш имкони яратилган.
Академиянинг асосий вазифаси — шунчаки замонавий таълим бериш эмас. Оролбўйи учун замонавий билимга эга мутахассис тайёрлаш, уни реал клиник ҳолатга киришидан олдин хавфсиз муҳитда синаш ва илғор тиббий тажрибани ҳудудга олиб кириш.
Зеро, тиббиётда энг катта инвестиция — бино ёки технология эмас, улардан самарали фойдалана оладиган малакали мутахассисдир.
