НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ Ҳабиб ибн… — Дунё ўткинчидир охират мангу — TG.ME

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари "Омийн", деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади", дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

"Кашфул қиноъ" китобида бундай дейилади:
"Бомдод ва асрдан кейин фаришталар ҳозир бўлади. Имом дуо қилганда қавм "омийн" деб турса, ижобатга яқин бўлади.
Ушбу икки вақтдан бошқа намозларда ҳам дуо қабул бўлади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир".

Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: "Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди.
Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз" деб марҳамат қилган.

Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас", деганлар.
May 23, 2026 1K 8