РАМАЗОН ВА ЗУЛҲИЖЖА: ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛРОҚ?
Кўпчилик йилнинг энг улуғ вақти деб Рамазон ойининг охирги 10 кунлигини билади. Лекин буюк ислом олимлари Зулҳижжа ва Рамазонни солиштириб, ҳайратланарли бир нозикликни кашф қилишган:
⭐️ Рамазоннинг охирги 10 КЕЧАСИ дунёдаги энг афзал кечалардир (чунки унда Қадр кечаси бор).
☀️ Зулҳижжанинг аввалги 10 КУНДУЗИ эса дунёдаги энг афзал кундузлардир (чунки унда Арафа куни бор).
⚖️ Ажрларнинг тенглиги:
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисга кўра, Зулҳижжанинг илк кунларида:
🗓 1 кунлик рўза — 1 йиллик оддий рўзага тенг!
🌃 1 кечалик ибодат — Қадр кечасидаги ибодатга тенг ажр беради!
🕋 Нега айнан бу кунлар етакчи?
Бу кунларда Исломнинг барча бош арконлари бир вақтда жамланади. Йилнинг бошқа ҳеч қайси даврида бундай ҳодиса бўлмайди:
🧎♂️ Намоз (фарз ва Ҳайит намози).
📿 Рўза (илк 9 кунлик ихтиёрий рўза).
💰 Садақа (қурбонлик ва эҳсонлар).
🕋 Ҳаж (фақат шу кунларда бажариладиган буюк фарз).
Зулҳижжанинг муборак кунлари давом этмоқда. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг!
May 20, 2026 1.3K 18