🌱🌱Ҳаётий мисол
Қарашлардаги фарқ.
Мен кўплаб инсонларни кузатаман, атрофимда ўзига тўқ бой танишларим ҳам бор, топиш-тутиши ҳаминқадар бўлганлари ҳам мавжуд. Ўзи аслида ҳаётимнинг кўп қисмини кузатиш билан ўтказаман, бой ва камбағал инсонлар ўртасидаги фарқларни кузатиш бошқача.
Баъзи бирларни кўрсангиз, бой кўриниш асосийси ҳисобланади ва бунинг учун кўп пул сарфлашади, қиммат кийимлар, соатлар ва бошқаларда буни кўрсатишга ҳаракат қилишади, бошқаларида эса бой кўринишдан кўра бой бўлиш кўпроқ муҳим ҳисобланади, улар кимгадир ниманидир исботлашга ошиқмайди, шунчаки оддий кийимлар, ортиқча зеблар йўқ.
Менда иккала тур одамларни кузатишга имкониятим бор, чунки иккала турда ҳам дўстларим, танишларим бор. Лекин мен уларни ташқи кўринишларидан кўра кўпроқ қарашларини кузатаман.
Кузатувларим натижасида шуни англаб етдимки, биргина қоидага амал қилишнинг ўзи билан ҳам қарашлардаги фарқни кўрсатиб қўяр экан:
Бойлар аввал пулларини инвестиция қилади,
қолганини сарфлайди.
Камбағаллар эса аввал пулларини сарфлайди,
қолганини инвестиция қилади.
Агар аввал инвестиция қилсангиз, сўнгра сарфлашни ўйласангиз, молиявий аҳволингиз жуда тез ўзгаришни бошлайди, бойлардаги энг асосий хусусият ҳам шунда, улар пулни восита сифатида кўради ва уни инвестиция қиладиган жой қидиради, мия шу тарзда ишлайди, хатолардан тезгина сабоқ чиқариб давом этади.
Камбағалларда эса қараш озгина бошқачароқ, улар пулнинг ўзини мақсад сифатида кўришади, натижада топилган пул инвестицияга эмас, балки қаерга сарфлаш ҳақида ўйланади. Асосий сабаб қарашларда...
✍️ bektoshkhatamov
https://t.me/ranomahsudova