Қува туманидаги 26-Давлат мактабгача таълим ташкилотининг янгидан қуриб битказилган замонавий биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Халимжон Умаров, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзодбек Долимов, соҳа фидоийлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.
Жами 5,2 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган мазкур замонавий таълим маскани болажонлар учун муносиб шарт-шароит ва кенг имкониятлар яратади.
Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | X







