“Ким Аллоҳ билан кифояланиб, бандаларга эҳтиёж сезмаса, одамларнинг азиятидан омонда бўлади”.
Маъноси: Ким фақат Аллоҳ таолога эҳтиёжини изҳор қилиб, бандалардан беҳожат бўлишни танласа, у одамлардан келадиган азиятлардан омонда бўлади. Дарҳақиқат, ҳамма, ҳатто подшоҳлар ҳам Аллоҳ таолога муҳтождир. Аллоҳ таолога эҳтиёжини изҳор қилган инсон одамларнинг ҳаракатлари ва муомалаларига аҳамият бермайди, қалби тинч бўлади ва Роббига тўлиқ суянади.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан
September 5, 2026 12