Ибн Уяйнадан ривоят қилинади: «Бир куни тушимда Суфён Саврийни кўрдим. У гўё жаннатда бир дарахтдан хурмо дарахтига, хурмо дарахтидан яна бошқа дарахтга учиб юрар ва «Амал қилувчилар мана шундай ютуқлар учун амал қилсинлар!» (Соффат сураси 61-оят) оятини ўқирди. «Жаннатга нима сабабли кирдинг?» десам, «Вараъ туфайли», деди (Вараъ» сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш, тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради. Вараънинг истилоҳий маъноси эса нафсни машаққатга солиб, шубҳали нарсадан четланишдир. Вараъ ҳаром ва макруҳ нарсалардан бўлади, вожиб ва мустаҳаблардан эмас).
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)
1May 2, 2026 225 1