Нур бошланган маскан: Ҳиро Қаранг, бу ўша тоғ... Сурб ва ҳайбатли… — ✨Қуръонга ошно қалблар✨ — TG.ME

Нур бошланган маскан: Ҳиро

Қаранг, бу ўша тоғ... Сурб ва ҳайбатли,
Тошларнинг бағрида бир олам сир бор.
Бу ерда бошланди нажот даъвати,
Бу ерда нур сочди муқаддас ғор.

Бу ерда бир зот бор эдилар танҳо,
Дунёнинг дардида юрак тилиниб.
Шу тоғнинг қошига келди Жабройил,
Оламга Аллоҳнинг изни билиниб.

«Ўқи!» деган нидо янграган макон,
Қалбларни титратган илоҳий калом.
Шу ерда бошланди энг буюк даврон,
Шу ерда туғилди Ислом ва Имон!

Бу тошлар гувоҳдир кўз ёшларига,
Бу йўллар гувоҳдир пок қадамларга.
Шу торгина ғордан таралди зиё,
Нажот бўлиб келди барча ғамларга.

Эй ғор! Саодатнинг илк остонаси,
Сендадир Расулнинг ﷺнафас излари.
Сени кўрганда ёш тўкмай бўлурми,
Йиғлар Муҳаммад
ﷺ нинг соғинганлари

Ҳасанбой
⚡3😇1
May 1, 2026 329 6