Tii_Modul: post #24 — TG.ME

#Қабул_2024 #Модуль_таълим

▪️ Модуль таълим тизими бўйича кириш имтиҳонлари

▫️ Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили модуль таълим тизими учун ҳужжат топширган абитуриентлар 2024 йил 30 август куни қуйидаги фанлар бўйича тест синовларида қатнашадилар:

▫️ихтисослик фанлари мажмуаси: Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид – 73,5 балл;
▫️ ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси: Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя – 27,5 балл.

🗓 Тест синовлари 30 август, соат 06:30 да бошланади.

⚠️ Эслатма: Абитуриентлар қабул имтиҳонларига рухсатнома ва паспорт/ID карта билан киритилади;

❗️Абитуриентларни рўйхатга олиш жараёни имтиҳонлар бошланишидан ярим соат аввал бошланади.

⚡️ Имтиҳон рухсатномаларини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади!

📍Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍3❤1
August 28, 2024 353 8