#ибрат
Қиш жуда ҳам совуқ эди. Кўпчилик ҳайвонлар совуқдан ўла бошлашди. Жайралар вазиятдан келиб чиқиб гуруҳ ҳолида яшашга келишишди. Фақат бир бирига яқин турган жониворлар билиб-билмай тиканларини санчиб олишарди. Ҳатто, улар ўзаро иссиқлик алмашаётган бўлса-да, тикан санчилгани жонларини оғритар эди. Орадан бироз вақт ўтгач, жайралар ораларида масофа ҳосил қилиб яшай бошлашди. Лекин улар ёлғизликда музлаб ўла бошлашди. Энди уларда икки хил йўл бор эди ва ундан бирини танлашга мажбур эди: ё энг яқин шерикларининг тиканлари санчилишига чидаш ёки ер юзидан бутунлай йўқолиб кетиш.
Жайралар ақлларини ишлатган ҳолда яна гуруҳ бўлиб яшашни танлашди. Шу орқали улар энг яқинларини камчиликлари билан яхши кўришни ва шундайлигича қабул қилишни ўрганишди. Муҳими, улар бир бирларидан иссиқлик олишаётган эди. Шу йўл орқали, жайралар ўз наслларини сақлаб қола олишди.
Дўстлик бир бирини камчиликларига чидашни талаб қилади. Балки, “нуқсонсиз дўст қидирган дўстсиз қолади “деган нақл ўша пайтда пайдо бўлгандир...
