“Имконсизликми ёки қотиб қолган фикрлар?!
Яқин ўтмишда бир воқеа бўлган экан, сўз бошини шу билан бошласак:
Бир куни нуфузли бир университетда математика дарсида бир талаба йигит кеч қолиб кирибди, дарсга кирса дарс деярли тугаб қолган, доскага профессор 2 та масала ёзган экан.
Йигит доскада ёзилган масалар кейинги дарс учун уйга вазифа бўлса керак деб, масалаларни ёзиб олиб сўнг уйига кетибди.
Кейинги дарсда талаба йигит устозининг олдига бориб ўтган дарсда доскада ёзилган ўша масаланинг биттасини ечганини, иккинчисини еча олмай қийналаётганини айтиб профессордан ёрдам сўрайди.
Яъни талаба йигит доскадаги 2та масаладан бирини еча олмагани учун паст баҳо олишдан чўчиб, устозидан ёрдам сўрайди.
Устоз талабанинг масаланлардаг биттасини тўғри ечганини кўриб ҳайратини яшира олмай шундай дейди:
“— Буни қандай ишладинг, ахир бу масала дунёдаги енг кучли математиклар ҳам ҳали жавоб топа олмаган масала-ку” дейди
Талаба босиқлик билан шунчаки ўтириб масалани ечишга ҳаракат қилганини, буни ечиш имконсиз эканлигини ешитмаганини айтади.
Ўша куни қаҳрамонимиз кечикиб боргани учун, чиндан ҳам профессорнинг “бу масалаларни ечиш имконсиз, энг кучли математиклар ҳам ишлолмайди” деган гапини эшитмаган эди.
Бу воқеадан хулоса шу - биз ҳам кўпинча кўплар иложсиз деган ёки иложсиз кўринган ишларни иложини топишга уруниб ҳам кўрмаймиз. Ўзимизга шунчалик чегаралар қўйиб ташлаймиз.
Кимдир 3-4 км тўхтамай сузиш имконсиз деса ишонманг, шунчаки имконсиз деган киши бундай натижалар қайд этганлар ҳақида эшитмагани ёки ўзи сузишни билмагани учун шундай деган.
Бутун дунёда 3-4км очиқ масофага дам олмай сузган инсонлар сони 400 000 - 500 000дан ҳам кўплигини билган киши буни имконсиз демас эди.
Кимдир қайсидир дардни бу касаллик тузалмайди деса ишонманг, шунчаки у кўрганлар ёки эшитган 3-4киши ичида тазалганлар бўлмагани ёки касаллик ҳақида миясида заррача маълумоти йўқлигидан айтади буни.
Ҳар қандай энг жиддий оғирликдаги касалликлардан тузалиб кетганлар сони ҳар йилига бир неча ўн миллионлар ( 10 000 000 - 50 000 000) лар эканлигини билган киши ҳеч қайси касалликни давосиз демайди, дея олмайди.
Шунчаки биз бир нарсани атрофида қотиб қолган хулосаларимиз, ўзимизга, ақлимизга қўйган чегаралаларимиз билан “имконсиз” деб қўя қоламиз холос.
Ҳар имконсиз деган чегарамиз уни босиб ўтгандан кейин бузилади!
Бир қийинликка имконсиз деб йиллаб бир жойда турибмизми, демак тан олиш қанчалик қийин бўлмасин шундай яшаш бизга қулайроқ, ўзимизга шу керак деган хулоса чиқади.
Ўзига чегаралар қўйиб олганларга ва ўз-ўзимизга ҳам эслатма.
— Азиз Акобир ўғли.
Forwarded fromAziz Jo‘rayev | Jo’rayevjon

5
2August 12, 2026 403 6