Яшасин, Ўзбекистон Республикаси! Яшасин, Ўзбекистон халқи!
Бу йилги Мустақиллик байрами сценарийси мутлақо ўзгача бўлди.
Жуда чиройли, таъсирли ва энг муҳими — чуқур мазмунга эга. Саҳнада Ватан тарихи, миллий бирлик ва халқнинг муштарак руҳи уфуриб турибди.
Тарихий воқеалар ҳам холис ва адолатли талқин қилинган. Ўтмишдан сабоқ, бугундан ғурур, келажакка ишонч уйғунлашган.
Давлат раҳбарининг нутқи эса байрамнинг бутун мазмунини янада тўлдирди. Унда кечаги тарихдан бугунги ислоҳотларгача, бугунги ютуқлардан эртанги мақсадларгача бўлган йўл яхлит бир ғоя — халқ ва Ватан тақдири атрофида мужассамлашди.
Қисқаси, бу йилги Мустақиллик байрами ўйлантирадиган, таъсирлантирадиган ва қалбга етиб борадиган байрам бўлди.
Катта раҳмат, ҳурматли Президент!
@pressuzb
August 28, 2026 6.6K 39