БОЛАЛАР ОРТОПЕДИЯСИДА ЯНГИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ ҚЎЛЛАНДИ — БУХОРО Хушнуд… — maymoqlik.uz-kosolapost.uz — TG.ME

БОЛАЛАР ОРТОПЕДИЯСИДА ЯНГИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ ҚЎЛЛАНДИ — БУХОРО Хушнуд Рустамов — болалар ортопедияси соҳасида юқори малакали мутахассис. Халқаро тажрибага эга шифокор сифатида АҚШдаги етакчи тиббиёт муассасаларида малака ошириб, замонавий даволаш усулларини амалиётга жорий этган.
Ортопед-травматолог куни кеча хизмат сафари доирасида Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлди.
Мазкур ташрифнинг энг муҳим натижаларидан бири сифатида Бухоро вилоятида илк бор замонавий кам инвазив ортопедик даволаш усуллари амалиётга жорий этилди. Жумладан, туғма вертикал ошиқ суяги (Congenital Vertical Talus) деформациясини даволашда Доббс усули ҳамда туғма Metatarsus Adductus деформациясини даволашда Кайт усули илк бор муваффақиятли бажарилди.
Бундан ташқари, мутахассис ортопедик касалликларга чалинган беморлар учун Когон туманида ўтказилган кўрикда ҳам иштирок этди.

Мажид Очилов,
БВБКТТМ матбуот котиби
https://t.me/buxoroshifokori
❤14👏11👍8🔥2🥰1
August 6, 2026 999 5 2