Ўзбекистонда туғилишлар сони йилига 1 млндан ошиши мумкин. Фақат 2040-йилга бориб. Бу борада “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти узоқ муддатли прогнозини эълон қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади. Бу кўрсаткич 2030-йилда 892,7 минг нафар, 2040-йилда 1 млн 16,1 минг нафар, 2050-йилда эса 1 млн 234,1 минг нафарга етиши мумкин.








