7 сентябрь куни Қўштепа туманидаги туғуруқхонада икки нафар ҳамшира пичоқланган.
Маълумотларга кўра, ҳодисани содир этгани гумон қилинаётган аёл ҳамшираларни хонага қамаб, пичоқлаган. Жабрланувчилардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
⚖️ Қўштепа туман прокуратураси ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган.
Гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳодисанинг сабаблари ва бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.







