Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Транспорт назорати инспекцияси инспекторлари назорат-рейд тадбирларини боди-камералардан фойдаланган ҳолда ўтказишни бошлади.
Бу амалиёт назорат жараёнларининг шаффофлиги ва қонунийлигини ошириш, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Боди-камералардан фойдаланиш амалиёти бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этилади.
📅 2027 йилнинг биринчи ярмига қадар Транспорт назорати инспекцияси инспекторларини боди-камералар билан тўлиқ таъминлаш режалаштирилган.







