Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми шикастлангани аниқланди. Ҳолат шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.
Айни пайтда ҳодиса жойида тегишли ташкилотлар ва соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда. Сабаблар ўрганилиб, шикастланган қисмни тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирда Глинка кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Ҳайдовчилардан йўналишини режалаштиришда мазкур чекловни инобатга олиш сўралди.






