Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва… — OPER UZ | Расмий канал — TG.ME

❗️“Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизимни йўлга қўямиз” — Шавкат Мирзиёев

Йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгилаб берилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини “ижтимоий реестр”га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Бунда аҳоли даромади билан бирга сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни қамраб оладиган кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
👍267🔥40🤣21👎7🤯1🤬1
September 3, 2026 66.6K 64