Mамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бугун 2026 йил 27 август куни Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимларини "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим Ўзбекистон ННТлар Миллий Ассоциацияси томонидан ўтказилиб, бир гуруҳ ННТ ходимлари, шу жумладан "Сабр" Республика ижтимоий иқтисодий ривожланиш маркази директор ўринбосари Мадина Рахимова, психолог консультанти Хилола Хабибова, "Тараққиет" аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази директори Феруза Мадалиева тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев номидан ЎзННТМА раиси К.Н.Ишанходжаев, Олий Мажлис хузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди директори О.Н.Хусанов, "Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори Э.С.Туляков тантанали равишда топширдилар. Ушбу нишонни Мамлакатимиз Президенти томонидан ташкилотларимизга билдирилган юксак эътироф, шараф, ишонч ва масъулият деб қабул қиламиз. Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
1August 28, 2026 74




