#Наманган
#Аъзолар_фаолиятидан
🇺🇿Уйчи туманида аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалий ишлар изчил давом этмоқда.
♻️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган биринчи грант танлови доирасида молиялаштирилган "Barqaror hayot" ҳалқаро ижтимоий-маърифат марказининг Наманган вилоят филиали томонидан “Билим сари йўл — кутубхонадан бошланади” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
♻️Мазкур лойиҳа доирасида Уйчи тумани “Эзгулик” МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида замонавий электрон кутубхона ташкил этилди.
♻️1 сентябрь — “Билимлар куни” муносабати билан янги кутубхонанинг очилиш ва тақдимот маросими ўтказилиб, у фойдаланишга топширилди.
♻️Лойиҳанинг асосий мақсади 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун замонавий кутубхона ташкил этиш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш ва билим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
♻️Лойиҳа доирасида зарур жиҳозлар келтирилиб, замонавий талабларга жавоб берадиган кутубхона барпо этилди. Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда туман Кенгаши депутатлари, мактаб маъмурияти, ота-оналар кенгаши фаоллари, “Эзгулик” МФЙ еттилиги ҳамда маҳалла жамоатчилик вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этди.
♻️Янги кутубхона ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка кенг жалб қилиш, илм-фан ва маърифатга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.
🌐Канал: @nnt_namangan
"Barqaror hayot" ҳалқаро ижтимоий-маърифат марказининг Наманган вилоят филиали