Ахамият берганмисиз, баъзи инсонлар билан сизга енгил ва эркин бўлади, бошқалар билан эса ҳеч қандай махсус сабаб бўлмаса ҳам эмоционал жиҳатдан оғир туюлади?
Ҳар бир инсон доимо маълум бир энергетикани тарқатади. Шунинг учун нозик ҳис қилувчи одамлар учун кўп одамлар орасида бўлиш жуда қийин (айниқса бу ҳислар энди уйғонаётган бўлса).
Бизнинг танамиз ва онгимиз катта ўтказувчанликка эга. Биз ҳар сония турли энергетик оқимлар ва таъсирларни ўзимиздан ўтказамиз. Бизнинг майдонимиз эса доимий равишда ниманидир узатиб туради — бу эса қайси эмоционал ҳолатда ва қандай фикрларда эканимизга боғлиқ.
Ҳозир шундай давр келдики, ҳамма ҳис қилади: агар инсон бир нарсани гапириб, қалбида бошқача бўлса — бу дарҳол сезилади. Шунинг учун инсон ўзини узоқ вақт алдаб келган соҳаларда оғриқли парчаланишлар юз беради. Чунки у шундай яшашга ўрганиб қолган. Ҳатто унинг ақли буни англамаслиги ҳам мумкин…
Янги энергиялар инсонни ўз-ўзига нисбатан ҳалолликка олиб келади. Соф оқимни ўтказувчи бўлишга — бу эса ҳаммаси яхши деб кўрсатиш ёки сунъий “бахтли” ҳолат эмас. Соф оқим — бу, аввало, ЎЗИНГГА НИСБАТАН ҲАЛОЛЛИК, очиқлик ва онг равшанлигидир.
Инсон ўзини барча жиҳатлари билан қабул қилганда, “юқори вибрациялар” сунъий ҳолат бўлиб қолмайди. Бу табиий равишда ёқилади, чунки сен очиқсан. Яширинадиган ёки қўрқадиган ҳеч нарса қолмайди. Сен тозаланасан ва СОФ ЭНЕРГИЯ МАНБАИГА айланасан — ўзингни ва атрофингни шу энергия билан тўлдирасан.
Ва шундай инсонлар кўпайгани сари, ўзаро муносабатлар ҳам янги даражага чиқади — у ерда самимийлик ва илиқлик туғилади.
https://t.me/nihola0020114