Президент фармонига кўра, 28 августдан бошлаб 400 базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) қиммат товар ва хизматлар учун тўлов фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши керак. Илгари бу чегара 25 млн сўм этиб белгиланган эди. 1 сентябрдан БҲМ 412 минг сўмдан 440 минг сўмга ошиши сабабли 400 БҲМ 176 млн сўмни ташкил этади. Чекловга давлат идоралари хизматлари, коммунал тўловлар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи, кўчмас мулк ва транспорт воситалари савдоси киради.
🫣"Ko‘rdik, bildik, gapirdik — tezkor voqea, yashirin yangiliklar."👀

