2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари сезиларли оширилди.
Айрим таълим шаклларида қимматлашиш қарийб 46 фоизга етган. Шунга қарамай, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) оддий контракт миқдори бўйича ҳамон энг қиммат давлат ОТМларидан бири бўлиб қолмоқда.
ТДЮУда кундузги бакалавриат учун бир йиллик контракт 16 млн 695 минг сўмдан 22 млн 496,7 минг сўмга кўтарилди. Бу қарийб 35 фоизлик ўсиш дегани.
Бошқа таълим шаклларида ўсиш янада юқори:
— сиртқи таълим — 14 млн 868 мингдан 21 млн 352,8 минг сўмга, яъни 43,6 фоизга;
— масофавий таълим — 13 млн 860 мингдан 20 млн 208,9 минг сўмга, яъни 45,8 фоизга;
— кундузги магистратура — 18 млн 585 мингдан 24 млн 403,2 минг сўмга, яъни 31,3 фоизга ошган
ЖИДУда 2026/2027 ўқув йили учун бакалавриатнинг 1–3-курсларида йиллик контракт 33 млн 750 минг сўм, 4-курсда 30 млн сўм этиб белгиланган. Магистратурада эса бир йиллик ўқиш 37 млн 120 минг сўм туради.
Масалан, кундузги бакалавриатни солиштирсак, ЖИДУда контракт ТДЮУга нисбатан 11,25 млн сўмга ёки 50 фоизга қимматроқ.
🫣"Ko‘rdik, bildik, gapirdik — tezkor voqea, yashirin yangiliklar."👀


