Давомини ўқиш

#mutolaa
ОМОНАТСИЗ!
Омонатдорликнинг маъноси киши зиммасига юклатилган ҳар қандай вазифага масъулият билан ёндашиш, бу борада Аллоҳнинг олдида жавобгарликни ҳис этишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Барчангиз раҳбарсиз ва барчангиз ўз раъиятга (қўл остидагиларга) масъулсиз. Имом ўз қавмига масъул. Эркак киши ўз оиласига масъул. Аёл киши эрининг уйига ва фарзандларига масъул. Хизматкор хўжайинининг молига ва унга топширилган нарсаларга масъул” (Имом Бухорий ривояти), деган ҳадиси шарифларида ҳам шу таъкидланади.
Бир одам иккинчисига ўз пули ёки қимматбаҳо нарсасини омонатга қўйиши унга нисбатан ишончи борлигининг белгисидир. Агар омонатни олган шахс уни яхши сақлаб, эгасига бус-бутун қайтарса, мажбуриятни адо этган бўлади. Акс ҳолда у хиёнаткордир. Шу маънода оиламиз ҳам, жуфтимиз ҳам омонат...
Давомини ўқиш
@muminauz
muminauzportali
Давомини ўқиш
10
4
2September 9, 2026 2.3K 23