zikr_duo 🌙 ҚИЙИНЧИЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО لا إِلَهَ إِلَّا اللهُ… — Mumina.uz — TG.ME

#zikr_duo

🌙 ҚИЙИНЧИЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

لا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الحلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ
📖Ўқилиши: лаа илааҳа иллаллооҳул ъазимул-ҳалим, лаа илааҳа иллаллооҳу Роббул ъаршил ъазим, лаа илааҳа иллаллооҳу Роббус самааваати ва Роббул арди, ва Роббул ъаршил-карим.

✨Мусулмон инсон бирор мушкулотга тушса ёки дунё унга торлик қилса, Аллоҳга илтижо қилиши лозим. Чунки ёлғиз Аллоҳ ғам-ташвишларни кетказишга қодир зотдир. Дуо балони кетказиш сабабларидан биридир.

💬Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик ва мушкул ҳолатларда юқоридаги дуони айтардилар.

Маъноси:
✅️"Лаа илааҳа иллаллооҳ" – яъни, ҳақиқий ибодатга лойиқ бўлган зот фақат Аллоҳдир.
✅️"Ал-ъазим" – мартабаси улуғ, зоти, сифати ва амаллари буюк Зот.
✅️"Ал-ҳалим" – итоатсизларни жазолашга шошилмайдиган, балки кечиктирадиган ва ҳатто жазолашга қодир бўла туриб ҳам афв этадиган зот. У барча нарсага қодир, пок зотдир.
✅️"Лаа илааҳа иллаллооҳу Роббул ъаршил ъазим" – яъни, ҳақиқий ибодатга лойиқ ягона зот – улуғ аршнинг эгаси бўлган Аллоҳдир.
✅️"Лаа илааҳа иллаллооҳу Роббус самааваати ва Роббул арди" – осмонлар ва ернинг Яратгувчиси, Эгаси, ҳамда уларнинг барча ишларини тартибга солувчи, нимани хоҳласа ва қандай хоҳласа шундай тасарруф қилувчи ёлғиз Аллоҳдир.
✅️"Роббул ъаршил-карийм" – яъни, Аллоҳ улуғ ва шарафли аршнинг эгаси.

✨Ушбу дуо Аллоҳнинг ягона Роблигини ва ҳалим зот эканини ўз ичига олган. Аллоҳнинг мутлақ буюклиги У барча мукаммал сифатларга эга бўлишни ва ҳар қандай нуқсонлардан пок бўлишини билдиради. Унинг ҳилм (сабрлилиги) эса, Унинг чексиз раҳмати ва махлуқотларига бўлган меҳрибонлигини англатади.

✨Буни қалб тушуниб етгач, Аллоҳга бўлган севги ва муҳаббати янада ортади, натижада инсон кўнгли қувонч ва хотиржамлик лаззати бирла ғам-андуҳларни аритади.

🚀@muminauz 💐
📱muminauzportali
❤28👍7
September 8, 2026 3K 103