Бугун, 4 сентябрь куни юртимиздаги қарийб 2100 та жоме масжидда файзли жума намози доимгидан-да ўзгача маънавий шукуҳ билан адо этилди. Уларда "Мавлиди шариф фазилатлари" мавзусида жума мавъизалари қилиниб, 10 дан зиёд жоме масжидда ушбу жараён интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри узатилди.
Муборак Рабиул аввал ойи муносабати билан имом-хатиблар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари, гўзал хулқлари ҳамда мавлид маросимининг моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
Жамоат намози олдидан минглаб мўмин-мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар айтишди.