Сарҳисоб қилиб кўр Биринчи офат: Шаҳват балосига гирифтор бўлиб… — Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya — TG.ME

Сарҳисоб қилиб кўр

Биринчи офат:
Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).

Иккинчи офат:
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси 32-оят).

Учинчи офат:
Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят).

"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:
❤‍🔥1
September 9, 2026 90 5