ШУНДАЙ ЗАМОН КEЛАДИКИ... 🥀 Пайғамбаримиз дедилар: "Умматимга шундай… — Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya — TG.ME

ШУНДАЙ ЗАМОН КEЛАДИКИ...
🥀
Пайғамбаримиз дедилар: "Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севиб, беш нарсани унутадилар: дунёни севадилар, охиратни унутадилар. Мол-мулкни севадилар, охиратда ҳисоб беражакларини унутадилар. Халқни севадилар, Ҳақ (Аллоҳ)ни унутадилар. Гуноҳ ишга бериладилар, ёмон амалларни яхши амалга айлантиришни ва тавба қилишни унутадилар. Саройларда, қўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар".

Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: «Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин! Қанчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман», - дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:

«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро, 88–89).

Ё Аллох, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб айла! Бизни ғафлатдан
уйғот!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.📚
September 7, 2026 143 1 2