Ҳадис Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Каҳф… — Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya — TG.ME

#Ҳадис

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Ҳузурида арқонга боғланган оти турар эди. Бир булут пайдо бўлиб, у отига яқинлашган эди, оти ҳуркиб кетди. Тонг отганда бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу хотиржамлик бўлиб, қачон Қуръони карим (аҳамият ила) ўқилса, ана шу хотиржамлик тушади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
September 6, 2026 87