ИСТИҒФОР АЙТ! Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг… — Qur’on uchun mativatsia.mu.islamiya — TG.ME

ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
❤1
September 5, 2026 146 2