اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🗓Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 30 май аср намозига қадар айтилади:
• 26 май — 5 маҳал
• 27 май — 5 маҳал
• 28 май — 5 маҳал
• 29 май — 5 маҳал
• 30 май — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/MSIkromuddin

