Ҳайитингиз билан 🕯 Ийдул фитр - Рамазон ҳайити ва Жума табриги!!!… — MuhammadSiddiqİkromuddin — TG.ME

Ҳайитингиз билан

🕯 Ийдул фитр - Рамазон ҳайити ва Жума табриги!!!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сиз азизларни ўзим ва оиламиз номидан муборак Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман.

Фазилатли ойни ғанимат билиб кундузлари тутган савм- рўзаларингиз, таровеҳу таҳажудда ўқиган Қуръонларингиз охиратда шафоатчингиз бўлсин. Ибодатларингиз қабул бўлсин, тақвоингиз зиёда бўлсин! Барчамизга улуғ ойдан гуноҳлардан покланиб чиқиш насиб қилсин!

Аллоҳ таоло сизга ва оилангизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва икки дунё саодатини ато этсин. 
ХУРМАТ ИҲТИРОМ ИЛА ИКРОМУДДИН ҚОРИ

https://t.me/MSIkromuddin
🥰9
March 20, 2026 740 4