Россияда ўқувчиларининг 98% марказий осиёликларнинг фарзандлари бўлган мактаб топилди
Екатеринбург шаҳридаги 149-ўрта мактабнинг деярли барча ўқувчилари Ўрта Осиёнинг учта республикасидан келган. "78" телеканали хабар беришича, ушбу мактаб шаҳарнинг Железнодорожный туманидаги Сортировочний мавзесида жойлашган. Бу туман у ерда муҳожирларнинг сони кўплиги билан жуда машҳур. 149-рақамли мактаб бошқа давлатлардан келган болалар сони бўйича рекорд ўрнатди. Журналистларнинг ёзишича, ушбу мактабдаги жами ўқувчиларнинг 98%гача бўлган қисми Марказий Осиё республикаларидан келган.
Ўқувчиларнинг қарийб 70% миллатига кўра тожиклар, тахминан 15% қирғизлар, яна 10%дан сал кўпроғи эса ўзбеклардир.
2026-йил 1-сентябр куни мактабга келган журналистлар у ерда "здравствуйте" сўзига қараганда "салом алейкум" деган саломлашиш анча кўп эшитилишини пайқашди. Айрим ўқувчилар рус тилини яхши билмайди. Бу вазият ижтимоий тармоқлардаги одамларни жуда ҳайрон қолдирди. Одамлар тилни билмайдиган болаларни қандай қилиб мактабга қабул қилишаётгани ҳақида ёзмоқда. Россияда мактабга қабул қилишда рус тилидан мажбурий имтиҳонлар жорий этилган.
Обуна бўлинг @migrant_mobile

10September 8, 2026 2.7K 3 4