Санкт-Петербург марказида оммавий рейд ўтказилди Профилактик рейд… — Migrant Mobile — TG.ME

Санкт-Петербург марказида оммавий рейд ўтказилди

Профилактик рейд Красного Текстильщика кўчасида бўлиб ўтди.

Текширув давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 117 та транспорт воситасини кўздан кечирди ва 156 нафар чет эл фуқаросининг ҳужжатларини текширди. Полиция ходимлари келганларга қонунларга қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтди. 

Рейд натижаларига кўра, 22 нафар чет эл фуқаросига нисбатан жарима ва мамлакатдан эҳтимолий чиқариб юборишни назарда тутувчи маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Яна 10 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилди.

Обуна бўлинг @migrant_mobile
❤8🔥2👍1👏1
September 8, 2026 5K 1 6