⚡️⚡️Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари чиқарилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учта эсдалик тангадан иборат коллекцияни муомалага чиқарди.
Тангалар Ўзбекистоннинг миллий давлатчилиги, тарихий мероси, миллий қадриятлари ва замонавий тараққиёт ғояларини акс эттиради.
➖Биринчи тангада Мустақиллик монументи ва Давлат байроғи,
➖иккинчисида Ислом цивилизацияси маркази ва Давлат герби,
➖учинчисида эса «35» рақами ҳамда Давлат мадҳиясидан «Оламни маҳлиё айлаган диёр!» сатри тасвирланган.
Тангалар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан зарб этилган. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 минг сўм.
Дастлабки тираж:
➖ олтин тангалар — 450 дона;
➖ кумуш тангалар — 800 дона.
Тангалар 27-августдан бошлаб тижорат банклари филиалларида коллекция тўплами ва алоҳида ҳолда сотувга чиқарилган.
16
10August 28, 2026 8K 3 39


