Россияда мигрантлар 1-сентябрдан ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт… — Migrant Mobile — TG.ME

Россияда мигрантлар 1-сентябрдан ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади

Энди мамлакатда 90 кундан ортиқ муддатга иш, ўқиш ёки бошқа мақсадда келган хорижликлар ОИВ (ОИТС), гиёҳвандлик ва бошқа хавфли касалликлар (шу жумладан, сил ҳамда сифилис) бўйича кўрикдан ўтади.

Улар чегарани кесиб ўтганидан кейин 30 кун ичида махсус маълумотномани олиши шарт. Кейинчалик бу жараён ҳар йили такрорланади.

Бу талабни бажармаганларга 25 мингдан 50 минг рублгача жарима солинади ва улар мамлакатдан чиқариб юборилади (депортация қилинади).

Сохта маълумотномаларни қалбакилаштириш, сотиш ва сотиб олиш 3 йилдан 6 йилгача қамоқ ҳамда 2 млн рублгача жарима билан жазоланади. Агар бу ҳолат оммавий касалланишга олиб келса, жазо 4 йилдан 8 йилгача қамоқ ва 3 млн рублгача жаримани ташкил этади.

Илгари бундай маълумотномалар фақат ишлаш рухсатномаси, вақтинчалик яшаш ҳуқуқи (РВП), патент ёки яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) расмийлаштиришда топширилган. Муддатлар ҳам енгилроқ (30 кундан 90 кунгача) эди.

Обуна бўлинг @migrant_mobile
❤8🔥4
September 1, 2026 5K 8 17