Ўзбекистон мустақил саёҳат учун дунёнинг энг яхши 5 йўналиши қаторига… — Migrant Mobile — TG.ME

🇺🇿 Ўзбекистон мустақил саёҳат учун дунёнинг энг яхши 5 йўналиши қаторига кирди

“Much Better Adventures” платформаси тузган Solo Travel Index 2026 рейтингида Ўзбекистон кучли бешликдан жой олди.

Рейтингда мамлакат хавфсизлик, виза олиш қулайлиги, саёҳат харажатлари, сайёҳлик жойлари ва пиёда саёҳат қилиш имкониятлари бўйича баҳоланган.

Платформа Нурота тоғлари, қишлоқлар, ўтовлар ва Қизилқум орқали Ҳайдаркўлга саёҳат қилишни тавсия қилган.

Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳам Ўзбекистоннинг асосий тарихий ва сайёҳлик масканлари сифатида қайд этилган.

Бешликка кирган давлатлар рўйхати:

1. Қирғизистон
2. Италия
3. Япония
4. Португалия
5. Ўзбекистон

@migrant_mobile
👍16🔥6❤5🤔3
August 28, 2026 7K 2 7