⚠️ Кармана туманида газ қувури ёрилибди, фуқаролар тезкор ёрдам кутмоқда
Кармана туманида газ қувури тепадан тушиб кетиши оқибатида шикастланиб, ёрилиб кетгани ҳақида фуқаролардан видео мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, аҳоли ҳодиса ҳақида 104 қисқа рақами орқали масъулларга хабар берган. Бироқ, фуқароларнинг таъкидлашича, мурожаатдан кейин ҳам муаммони бартараф этиш бўйича тезкор амалий чора кўрилмаган.
Газ қувуридаги бундай носозлик аҳоли хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
❗️Масъул ташкилотлардан ҳолатга зудлик билан ойдинлик киритиш ва хавфсизлик чораларини кўриш сўралади.
Каналга уланинг: 👇
http://t.me/markaz24uz
Telegram | Twitter | Instagram | YouTube | Veb-sayt | Tiktok | Facebook | VK | Ok
September 26, 2026 22.5K 18