❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади
Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди.
📲 Энди фуқарога мурожаатининг ҳар бир босқичи pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва СМС орқали маълум қилиб борилади.
Фуқаро юборилган жавобдан:
✅ «Розиман» — қониққан бўлса;
❌ «Эътирозим бор» — жавобдан қониқмаса, мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин.
Мурожаатни кузатиш 5 босқичда амалга оширилади: СМСдаги ҳавола орқали кириш → мурожаат ҳолатини кузатиш → жавобни олиш → жавоб билан танишиш → розилик ёки эътироз билдириш.
Янги тизим мурожаатлар устидан фуқаронинг назоратини кучайтиради.
Каналга уланинг: 👇
http://t.me/markaz24uz
Telegram | Twitter | Instagram | YouTube | Veb-sayt | Tiktok | Facebook | VK
September 5, 2026 22.1K 9