РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда Асакабанк филиалларидан бирида… — Markaz24.uz | Navoiy Kanal — TG.ME

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Асакабанк филиалларидан бирида мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат акс этган видеомурожаат тарқалди.


🏦 Асакабанк учун мижозларга сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш устувор вазифалардан бири бўлиб, банк ҳар бир мурожаат ва билдирилган фикрга эътибор билан ёндашади.

🤝 Шу билан бирга, Асакабанк ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот тарафдори. Жамоатчилик томонидан билдирилаётган асосли фикр ва таклифлар банк фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга ва улар доим инобатга олинади.

Асакабанк жамоатчиликка тақдим этилаётган маълумотларнинг холис ва аниқ бўлиши тарафдори ҳамда банк фаолияти юзасидан юзага келадиган саволларга очиқлик ва конструктив мулоқот тамойиллари асосида муносабат билдиришга тайёр.
September 5, 2026 22.6K 4