⚡️Ўзбекистонликлар учун 8 сентябргача 114 та давлат музейига кириш бепул бўлади
Ўзбекистонда 2 сентябрдан 8 сентябргача ҳар йили ўтказиладиган Музейлар ҳафталиги давом этмоқда.
Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, шу давр мобайнида агентлик тизимидаги барча 114 та давлат музейига, жумладан, музей-қўриқхоналар ва уй-музейларга кириш бепул бўлади. Ҳафталик хорижий сайёҳларга татбиқ этилмайди.
«Ушбу ҳафталик тарих, санъат ва миллий меросимиз билан яқиндан танишиш, ноёб экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш учун ажойиб имконият», — дейилади агентлик хабарида.

September 4, 2026 22.5K 3